Видео: Атамбаев Қирғизистоннинг Конституциясини ўзгартириш зарурлигини айтди

840

Президент Алмазбек Атамбаев 12-мартда ўтган шанбалик мобайнида Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришларни киргизиш кераклигини билдирди. Бундан ташқари, у ворис тайёрламаслигини таъкидлаб, Коррупцияга қарши курашиш хизматининг янги етакчиси Улан Исраилов ҳақида айтиб берди.

12-мартда Бишкекнинг ботаника боғида ўтган шанбалик давомида Атамбаев ярим соатга яқин журналистлар билан суҳбатлашиб, бир неча мурожаатлар қилди.  Kloop.kg сизларга уларнинг ичидан энг қизиқарликларини танлаб, тақдим қилади.

Конституцияни ўзгартириш ҳақида

Атамбаев Конституцияни ўзгартириш кераклигини билдирди.

Конституцияга ўлка қайта маҳаллийчилик, оилавий тизимга, коррупцияга қадам қўймайди деган кафолатларни бера олувчи қандайдир бир ўзгартиришлар киргизиш зарур”, — деди у.

Айни вақтда президент Конституцияга ўзгартиришларни киргизишни таклиф қилиш билан унинг шаънига айтилувчи танқидлардан ҳам ҳавфсирамоқда.

“Кўпчилик  Атамбаев ўзи учун қулайлаштирмоқда деб айтиши мумкин, шунинг учун менда [Конституцияга] тегиш истаги йўқ, бироқ қачонки бу миналар [Конституциядаги ўзгариши керак бўлган нарсалар] портлаганда сизлар: “Атамбаев буни билиб туриб, нимага ундай қилмаган?”,дейсизлар. Яна мен айбдор бўлиб қоламан.”, — деди президент.

Президентнинг айтишича, ҳозир Конституциянинг қирғиз ва рус тилларидаги версияларида тўғри келмаган ерлари бор. У шунингдек ундаги президент билан премьер-министрнинг ваколатлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни эслаб ўтди.

“Тасаввур қилингки, бизда ёш президент ва ёш премьер-министр бўлиб қолса. Агар улар бир нарсада келиша олмай қолса, улар Африкада бўлгани каби ўзаро уруш очиши мумкин”, — деб ҳисоблайди президент.

Атамбаев парламент билан элни Конституцияга ўзгартиришларни киргизишга кўндиришга ҳарақат қилишини билдирди.

Ворис ҳақида

Атамбаевнинг президентлик муддати якунланишига бир йилу тўққиз ой қолди. У президентликка ёки бошқа етакчилик ўринларига интилмаслигини, шунингдек ўзидан кейин ворис қолдирмаслигини билдирди.

Ўлка раҳбари агар у ворис қолдирса, унда Қирғизистон демократик давлат бўлмай қолади деб ҳисоблайди.

“Президент қатори мен ўзимнинг ўрнимга кимдир бировни қолдириб, тайинламаслигим керак, уни ҳалқнинг ўзи танлаши керак  […] Бизда ворислар, тайинланганлар, оилавий бошқарув бўлмаслиги керак.”, — деди у.

Атамбаев ошкора ва адолатли президентлик сайлов ўтказишга ҳаракат қилишлигига ишонтирди.

Коррупцияга қарши курашиш хизматининг янги етакчисининг тайинланиши ҳақида

10-мартда Атамбаев Улан Исраиловни Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг қошидаги Коррупцияга қарши курашиш хизматининг раҳбарлигига тайинлади.  У тайинлангандан сўнг мухолифат фаоли  Адил Турдукулов Исраиловни ҳеч қачон етакчилик ҳизматларида бўлмаганлигини ва бу ҳизматга “Атамбаевнинг тансоқчиси бўлганлиги” учунгина танланганини айтган.

“Исраилов милицияда етакчилик лавозимида бир кун ҳам ишлаган эмас,  бугина эмас, хатто катта тезкорваколатли ходим даражасига ҳам етган эма, бироқ бирдан бундай сакраш қилди”, — деган у.

Атамбаев Исраилов билан таниш эканини рад қилмади, аммо, Турдукуловнинг  Коррупцияга қарши курашиш хизматининг янги раҳбари ҳеч қачон раҳбарлик хизматларида бўлмаган деган сўзларини инкор қилди.

Президент бунгача Исраилов РИИБда 300-400 ходимни, ундан кейинг ИИМда бундан ҳам кўпроқ ходимларни бошқарганини айтди. У унинг Исраиловни тайинлаш тўғрисидаги қарори  Коррупцияга қарши курашиш хизматининг янги етакчиси “ҳақиқатгўй инсон” эканлигигагина боғлиқ эканини таъкидлади.

“Мен Улан Исраиловни яхши биламан, биз бирга ишлаганмиз. У ҳақиқатгўй инсон. Коррупцияга қарши курашиш хизмати каби ерларга ҳақиқатгўй одамларни тайинлаш керак”, — деди у.