Видео. "Очиқ баҳс": "Никоҳ ўқишни турмуш қурганликни расмий рўйхатдан ўтказиш қатори тан олиш керакми?"

952

Экспертлар Очиқ баҳслойиҳасининг жонли эфирида мусулмонларнинг никоҳ ўқишини турмуш қуришнинг расмий рўйхатдан ўтиши қатори тан олиш керакми деган мавзу атрофида муҳокама ўтказишди.

Баҳсда бу масалани қўллаб ва қарши бўлиб ўз далилларини келтирганлар:

  • Махабат Турдумаматова — ҳақиқатчи аппаратининг оиладаги зўравонликлардан ҳимоялаш ва гендер камситилишлари бўлимининг раҳбари;
  • Жанибек Ботоев — Дин ишлари бўйича давлат коммисиясининг ҳуқуқий бўлимининг бош мутахассиси;
  • Данияр Мурадилов — Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг ёшлар билан ишлаш бўлимининг етакчиси;
  • Сейитжан Апишев — турмуш қуришни расмий рўйҳатдан ўтказгунга қадар никоҳ ўқишни таъқиқловчи қонун лойиҳасининг ташаббускори бўлган депутат Аида Салянованинг маслаҳатчиси;

Баҳс Дебатларнинг ҳалқаро билим бериш  ассоциацияси ҳамда K-News маълумот агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.

2015-йилнинг сўнггида балоғатга етмаган ёшларнинг турмуш қуриши расмий рўйҳатга олингунча никоҳ ўқитишни таъқиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Қонун лойиҳасида балоғатга етмаганларнинг турмуш қуришларининг кўпайишида “ота-оналардан ташқари бундай никоҳга легитимлик мақомини берган дин ҳодимлари ҳам катта роль ўйнаётганлари” ёзилган.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси — собиқ бош прокурор, ҳозирги парламент депутати — Аида Салянова расмий рўйхатнинг йўқлиги зўравонликка қурбон бўлиб қолиш эҳтимолини кучайтиради деб ҳисоблайди.

“ФҲДЁ (ЗАГС) ташкилотларидан рўйхатдан ўтмаёқ диний урф-одатлар билан никоҳ қийиш инсон ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади, бунинг оқибатида зўрлик, зулм кўриш таҳликасини юқорилатади”, — деб билдирган у.

Муфтиятнинг вакили турмуш қуришни расмий рўйхатга олишга қадарги никоҳ ўқитишга таъқиқ қўйиш тўғрисида парламент депутатларининг қонун лойиҳасига қўшилишини, бироқ бунинг самарадорлигига шубҳа қилишини билдирган.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг Ёшлар ва турли оқимлар билан ишлаш бўлимининг етакчиси Данияр Мурадилов Kloop.kgга берган февралдаги суҳбатида қонуннинг бажарилишини назорат қилиш қийин бўлишини айтган эди.

“Агар нркоҳни фақатгина дин ходимларигина эмас, оддий бир мусулмон ҳам ўқий олишини ҳисобга олсак, бу қонуннинг бажарилишини назорат қилиш қийин бўлади. Улар уйларга кириб, ҳар бирини текшириб чиқа олишмайди. Бу қонун лойиҳаси — қуруқ ҳаёл”,  — деб ҳисоблайди Мурадилов.

“Диний эътиқоддагиларни ҳисобга олиш”

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармалигининг вакили инсонларни турмуш қуришларини расмий рўйхатга олишга мажбурлаш керак эмас деб ҳисоблайди.

“Депутаттар таклиф қилган қонун лойиҳаси балоғатга етмай турмуш қурганларни ёки ёш қизларни олиб қочганларни назорат қилишда фойдали. Бундай ҳаракатларни дин ҳам қўлламайди. Бироқ барчасини бирдек кўриш ҳам тўғри эмас, чунки бизда никоҳ ўқитиб, дин қонунлари асосида яшаётганлар ҳам бор, биз уларни мажбурлай олмаймиз”, — дейди Мурадилов.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича гуруҳнинг аъзоси ва “Эркаклар зўравонликка қарши” жамоат фондининг президенти Марат Алиаскаров Kloop.kgга қонун лойиҳаси қайсидир бир даражада диний эътиқоддагиларнинг ҳуқуқларини камстиши мумкинлигини айтган.

“Ҳозир биз муҳокама босқичидамиз. Биз қандай қадам қўяётганимизни, камчиликлари билан имтиёзларини ажратиб, унинг қанчалик қонуний ёки қонундан ташқари эканини ўрганиб чиқайлик деяпмиз. Агар биз дин ходимларини мажбурлаб, жавобгарликка тортсак, унда бу инсон ҳуқуқларини бузади. Бундай масалаларга масъулият билан, эҳтиёткорона ёндошиш керак”, — деб тушунтирган Алиаскаров.

Ҳозирда қонун лойиҳаси экспертлар ва ҳалқаро, шунингдек нодавлат ташкилотлар вакиллари билан муҳокама қилиш босқичида.