Давлат айблови Келдибековни 10 йил озодликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда

998

Бишкек шаҳар судида экс-депутат Акматбек Келдибековнинг иши бўйича суд мажлиси ўтди. Бош прокуратура сиёсатчини қисман оқлаш бўйича биринчи босқичдаги суднинг қарорига норозилик билдириб, уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш талабини қўйди. 

“АКИпресс аҳборот агентлиги”нинг ёзишича прокурор Асанали Иманбеков 10-мартдаги суд мажлисида парламентнинг собиқ раиси  Акматбек Келдибековни мол мулкини давлат фойдасига олиш билан қаттиқ режимдаги қамоққа 10 йил озодлигидан маҳрум қилишни сўради.

Шунингдек Иманбеков Келдибековни қисман оқлаш тўғрисидаги Биринчи май район судининг ноябрдаги ҳукмига қаршилигини билдирди.

Ўз навбатида суд жавобгарлигига тортилаётган сиёсатчининг оқловчиси Татьяна Чильникина парламентнинг собиқ депутатини икки эпизод бўйича тенг оқлашни сўради — солиқларни тўплаш вазифасини  «Бизнес партнер» ширатига бериш ва Москвада Жогорку Кенешнинг махсус ваколатхонасини ноқонуний очиш.

Шунингдек, судда президентнинг Жогорку Кенешдаги собиқ мухтор вакили Азимбек Бекназаров ҳам нутқ сўзлаб, давлат айблови тарафидан қонун бузарликлар бўлганлигини билдирди.

Келдибековга қарши айбловлар

2013-йилнинг ноябрида Акматбек Келдибековга қарши Солиқ хизмати билан Ижтимоий фондни бошқариб турганда порахўрликка йўл қўйганлик айби қўйилган.

Сиёсатчи солиқ тўплаш функциясини “Бизнес партнер” деб номланган ҳусусий ширкатга ноқонуний берганликда  ва “фуқароларнинг шахсий суғурта ҳисобларидан кўчирмаларни чиқариш” учун  “Ротак-Бишкек” компаниясига 21 миллион сомни қонунга зид ҳолда бўлиб берганликда гумонланган.

Акматбек Келдибековга Москвада Жогорку Кенешнинг ваколатхонасини ноқонуний очганлик айби ҳам қўйилган. Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, мазкур ташкилотни сақлаб туриш учун 10 миллион сом сарфланган.

2015-йилнинг ноябрида экс-спикер Бишкекнинг Биринчи май район суди тарафидан “Коррупция” моддаси бўйича айбдор деб топилган. Суд ўшанда Келдибековга 3 млн. сом жарима тўлашни юклаган, бироқ бу маблағ ҳалигача тўланмаган.