ЖК янги сайтни тузиш учун тендерни давлат харидлари порталида унинг натижаси чиқишига икки иш куни қолганда эълон қилганини ва унга ҳафтасига олти иш куни билан ишлаган компаниялар иштирок эта олганини билдирди.
Тендер ўтказиш тўғрисида хабар даввлат харидлари порталида 5-мартда эълон қилинганига қарамай қатнашиш истагини жўнатиш учун икки иш куни бўлган, деб билдирди Жогорку Кенешнинг Моддий –техник таъминоти бўлимининг етакчиси Бакбур Исаев. У Kloop.kg билан суҳбатда парламент етти билдирувни қабул қилгани ва ҳозирда уларни ўрганиб чиқаётганини билдирди.
“Кечирасиз, албатта, аммо дам олиш кунлари — 6, 7 ва 8 март — фақат ҳафтада беш иш куни ўлганлар учун. Таъминотчиларнинг бари эса МЧЖ ширкатларидир” — деди Исаев.
Исаевнинг мантиқига кўра, тендерда 5чи ва 7-март кунлари ишга чиққан, ҳафтасига олти кундан ишлаган ташкилотлар иштирок эта олишган.
Ҳукумат қарорига кўра, расмий дам олиш куни бўлган 5-март, шанба куни душанбага, 7-мартга жилдирилган, шу сабабдан ҳафтасига беш кун ишлаган идоралар 6-мартдан 9-мартгача, ҳафтасига эса олти кун ишлаганлар 8-мартдагина дам олишган.
Ҳафтасига беш кун ишлаб, 6-мартдан 8-мартга қадар дам олган иштирокчиларда заявка тайёрлаш учун биргина иш куни бўлган. Ҳақиқатда бу давлат ташкилотлари тендер тўғрисидаги хабарларни унинг натижаси чиқишига камида икки иш куни қолганда эълон қилиниши кераклиги борасида айтилган “Давлат харидлари тўғрисидаги” қонунга зид.
Парламент мантиғига кўра, ҳафтасига олти кун ишлаган ширкатларда заявка топширишга икки иш куни бўлган, бу қонунга қарши эмас. Бироқ бу иштирокчиларнинг тендерга қатнашишига тенг ва адолатли шароит яратилиши кераклиги ҳақида айтилган “Давлат харидлари ҳақида”ги қонуннинг 1-моддасини бузади.
“Улар тендерга барча тенг: олти кун ишлаганлар ҳам, беш кун ишлаганлар ҳам қатнаша оладиган қилиб, олдиндан бунга шароит тузиши керак эди”, — деб изоҳлади «Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев.
Парламент матбуот хизматининг етакчиси Ибраим Нуракун ўғли «Вечерний Бишкек» порталига берган интервьюсида келишув жараёни бир неча кунга чўзилиб кетгани боис, эълон вақти шанба кунга тўғри келиб қолганин тушунтирди.
“Бундай муҳим ишга анчагина ҳаражат талаб қилинади, бироқ бу маблағ асосли экани ўрганиб чиқилиб, ҳар бир бўлимнинг розилиги олингачгина ажратиб берилади. Тендер шошилинч тарзда эълон қилингани сабаб уни ўтказишга бўлгани тўрт кун бўлинган”, — деган Нуракун уулу.
Расмий давлат харидлари порталининг кўмак хизмати одатда маълумот тендерга 21 кун қолганда, соддалаштирилган схема бўйича эса, 7 кун қолганда ёйинланишини тушунтирди. Тўғридан тўғри шартнома тузиш ҳолатида тендер ниҳоясига икки иш куни қолганда эълон қилинади.
Имтиёз иложсиз ҳолатларни бартараф қилиш учун харид қилишларга ёки олий мақомдаги чет ўлкалик делегация келган вазиятларда Президентнинг, премьер-министрнинг ёки ЖКнинг раисининг аппарати учун харидларгагина берилиши мумкин.
Давлат харидлари департаментининг директори Улан Даникеев Kloop.kg мухбирига бу ҳолатда парламент томонидан бирор қонун бузарлик бўлган ёки бўлмаганини ўрганиб чиқиш зарурлигини билдирди.
Парламент 5-март куни расмий сайтини янгилаш учун тендер эълон қилган эди. Бу учун ЖК республика ғазнасидан 300 000 сом сарфлашни режалаштирмоқда. Нуракун уулининг айтишича, сайтнинг секин ишлаётгани сабабдан мазкур қарорга келинган.