4 март куни парапланчи Владимир Гангальский Жалолообод вилоятининг Боз Сичқон қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги электр симига илиниб қолган. Уни ярим соат ичида қутқаришди. Энергетика ва ФҲВнинг ҳодимлари буни яъни парапланчининг безиён қутқарилишини “баҳтли тасодиф” деб ҳисоблашмоқда.
Парапланчи ҳақидаги маълумот ФҲВга 4 март куни кундузги соат учларда келиб тушган. Ҳудудий ёнғинга қарши курашиш хизматининг раҳбар ўринбосари Айбек Имановнинг айтишича, спортчи ерга тушаётиб юқори кучланишдаги электр симларига илиниб қолган.
Қутқарувчиларнинг айтишларичи, парапланчи жабрланмаган ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.
“Бу юқори кучланишдаги “Датка Кемин” электр линияси эди. Парапланчининг бахтига воқеа жойида зудлик билан 101 га хабар берган киши бўлган. Биз билан бирга энергетиклар ҳам боришиб, тезда линиядаги электр токини узиб, уни симдан туширишга ёрдам беришди. Бу бахтли тасодиф”, деди Иманов Kloop.kgга.
Мутахассисларнинг айтишича, Владимир Гангальский чақмоқдан химояловчи кабелга илиниб, бошқа симларга тегмаганлиги туфайли омон қолган.
“У чақмоқдан ҳимояловчи изоляциланган симга теккан, одатда унда чумчуқлар қўниб туришади. Бу сим ток ўтказувчи бўлмаганидан парапланчи омон қолган. Агар у бир вақтда икки симга текканида, у ҳолда уни қутқариш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмасди”, деб тушунтирди ўз исмини билдиришни истамаган энергетик Kloop.kg билан қилган суҳбатида.
Иманов парапланчи одам тегиши билан ўлдирадиган 220 кВ кучланишдаги электр симига илиниб, тирик қолишини бахтли тасодиф деб ҳисоблайди.
Қирғизистон Миллий электр тармоқларининг матбуот хизмати вакили Kloop.kgга берган интерьвюсида энергетиклар зудлик билан Ўш ва Баткен областларининг электр энергияси билан таъминлаб турган юқори кучланишдаги линияларни ўчиришганини билдирди. Айтишича, қутқарув вақтида электр энергияси заҳирадаги схема орқали бериб турилган.
Шунингдек компаниядан парапланчининг парвози “ноқонуний” бўлгани ва бу воқеа бўйича материаллар яқин кунларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказиб берилиши маълум қилинди.
Бу парапланчи ерга қўниш чоғида юқори кучланишдаги электр симларига илиниб қолган Қирғизистндаги илк ҳодиса.
Бунга ўхшаш воқеа 2006- йили Бишкекда содир бўлган. Унда Миллий гвардиянинг амалиётлари вақтида парашютдаги аскар 10 кВ кучланишдаги электр линиясига илиниб қолган. Бу ҳолатда ҳам жабрланганлар бўлмаган -- “Түндүк электр” ОАКсининг энергетиклари ФҲВ ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойига етиб бориб, парашютчини симдан безиён туширишган.