ИИМ: Илк камера 10 минг йўл қоидасини бузиш ҳолатини ёзиб олишга улгурди

1145

29-февралдан бошлаб Бишкек-Соқулуқ авто йўлида йўл қоидаларининг бузилиш ҳолатларини сурат ва видео назорат тизимлари орқали аниқлаш тизими ишлай бошлаган. ИИМ почта орқали ҳайдовчиларга 10 мингга яқин жарима ҳақида маълумот жўнатилганини билдирган.

Йўл хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари камерага ёзиб олинмоқда. Камерага қоида бузган автомобилнинг давлат рақами тушиб, ҳайдовчи тўғрисидаги маълумотлар автоматик турда марказга жўнатилиб, у ерда қарор чиқарилиб, жарима пули ёзилади.

“Қоида бузарлик тўғрисидаги қарор тезда электрон шаклда тизимда пайдо бўлади, ундан сўнг жарима миқдори кўрсатилган қарор чиқарилиб, хат турида ҳайдовчининг манзилига жўнатилади”, деди ИИМнинг бош маълумот марказининг етакчиси Алмазбек Болотбеков Kloop.kg билан суҳбатда.

Марказ иш бошлаганидан бери йўл қоидасини бузганларга 10 мингга яқин жарима тўғрисидаги хатлар жўнатилган, деб хабар беради ИИМ.

IMG_0310

Шунингдек, қоида бузарликларни марказда кузатаётган ЙНХ ходими ҳам аниқлаб қўл қўяди.

IMG_0301

Жарима пулини бир ойнинг ичида Quick Pay, «Аман Банк» ёки «Айыл Банк» терминаллари орқали тўлаш мумкин. Агар муддатида тўланмаса фоиз қўшилади.

ИИМ камераларни Чуй ҳамда Ўш областларига, шунингдек Бишкек-Қоракўл авто йўлига ўрнатишни режалаштирмоқда. Марказ ходимларининг айтишига кўра, об-ҳаводаги ўзгаришлар тизим фаолиятига таъсир этмайди — у -40 даражадан +50 даражагача бўлган шароитда ишлайверади.

Шу билан бирга идорадан тизим маълумотларни юқори даражада химоялаш имконига эга эканини билдиришди.

“Тизим  криптография ҳимоясига эга ҳамда ундаги маълумотларни ўқириш умуман мумкин эмас”,- деди Болотбеков.

Тезлик режимини бузганларни назорат қилувчи марказ “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси асосида очилиб, Ички ишлар минстрлигининг иморатида жойлашган. Ҳозирча у биргина камерадаги ёзувларни кўради.

Тендер атрофидаги тортишувлар

Юстиция министрлиги 2015-йилнинг апрел ойида видеоназорат қилувчи камераларни сотиб олиш учун тендер қоидага зид ҳоллар билан ўтказилганини билдирган.

Юстиция министрлигининг маълумоти бўйича, унда сотиб олишни амалга ошириш учун тендер протоколини очиш вақтида йўқ бўлган «Beijing Construction Engineering Group International Co. LTD» компанияси  ғолиб сифатида кўрсатилган. Шартномага имзо қўйилганда эса аслида тендерга бошқа, «Beijing JYD Digital technology Company» деган компаниянинг иштирок этгани аниқланган.

Ундан ташқари идорага шартноманинг 85 млн. долларлик суммаси ҳам шубҳали бўлган — минстрлик худди шундай назорат системаларини Париж ва Истанбулда икки-уч хисса арзон ўрнатилганини мисол қилиб келтирган.

“Кўрсатилган пул миқдори, белгиланган тартибдаги маълум техник иқтисодий асосларсиз “осмондан олинган ”, деб ёзилади Юстиция минстрлигининг маълумотномасида.

Қирғизистоннинг ички ишлар минстри Мелис Турганбаев  “Республика — Ата-Журт”» фракциясининг 4-мартдаги йиғинида сўзлаётиб идора тендер ўтказишга алоқадор уч иш бўйича судлашаётганини билдирди.

“Ҳавфсиз шаҳар” — Қирғизистон ҳукумати 2014-йилнинг ёзида ташаббуси  кўтарилган видеоназорат тизими ҳисобланади.

Лойиҳанинг синови Бишкекда бир йил аввал бошланган. ИИМ уни марказда ва Ўш шаҳрида, шунингдек  Бишкек — Қаракўл ҳамда Бишкек — “Манас” ҳаво майдони авто йўлларида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари видеоназорат камераларини йўлларгагина эмас, сайлгоҳларга, ҳордиқ чиқариш ҳудудларига ўрнатиш мўлжалланмоқда.