Солиқ хизматининг етакчиси бўлиб Алмамбет Шикматов тайинланди

83

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Адилбек Қасималиев Алмамбет Шиқмаматовни Солиқ хизматига етакчи қилиб тайинлади.

Алмамбет Шиқмаматов жорий йилнинг июнь ойидан буён давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Ундан аввал, 2023 йил сентябрдан 2024 йил июнигача Давлат ипотека компанияси бошқаруви раиси лавозимини эгаллаган. Турли йилларда у адлия вазири, Давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати раиси ва Ҳисоб палатаси аудитори каби давлат лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Шиқмаматов Жогорку Кенеш депутати бўлиб, «Ата-Мекен» фракциясини бошқарган.

Солиқ хизматнинг аввалги раҳбари Қидикбек Қидиров лавозимга тайинланганидан икки ҳафта ўтиб ЭТТНни яширишда қўлга тушгани ҳақида МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев хабар берди.

Декабрь ойининг бошида Солиқ хизмати алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилардан 2023 йил ва ундан олдин чиқарилган акциз маркаларини янгисига алмаштиришни талаб қилди.

Шундан сўнг МХДҚ ходимлари Солиқ хизмати туман бошқармаларида тинтув ўтказди. Бунинг натижасида тўрт нафар бошқарма раҳбари ва қатор ходимлар қўлга олинди. Кейинчалик Солиқ хизмати раҳбари Алтинбек Абдувапов ва унинг ўринбосари Исломбек Қидирғичев қамоққа олинган.

Махсус хизматлар маълумотларига кўра, солиқчилар ЭТТН билан боғлиқ коррупция схемасини яратган бўлиб, давлат бюджетига 3,2 миллиард сом зарар етказилган.