Адвокат Самат Матцаков ҳибсга олинди — ҳуқуқ ҳимоячиси Абдирасулова

78

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари адвокат Самат Матцаковни ҳибсга олгани ҳақида маълумот берилди. У журналистлар ва оқин Асқат Жетигенни ҳимоя қилаётган эди. Бу ҳақда «Клооп»га ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова хабар берган.

Абдирасулованинг айтишича, у эрталаб адвокатлар билан учрашиши керак бўлган, аммо бу учрашув амалга ошмаган. Адвокатлар уларни МХДҚга чақиришганини маълум қилишган.

«12:00 да қайта алоқа қилишга келишгандик, аммо шунда адвокатлардан бирини ҳибсга олишгани ва ҳозирда унинг уйида тинтув ўтказилаётганини билдик. Нима бўляпти? Ҳибсга олинган адвокат журналистлар ва шоир Асқат Жетигенни ҳимоя қилар эди», — деб ёзган у ўзининг Facebook саҳифасида.

Ушбу постга изоҳда бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова Матцаков тадбиркор Имамиддин Тошовнинг ҳам адвокати эканини таъкидлаган. Тошов аввалроқ СИЗОда қийноққа солингани ҳақида баёнот берган эди.

Самат Матцаков шунингдек Temirov Live ва Айт Айт Десе лойиҳалари журналистлари Махабат Тажибек қизи, Азамат Ишенбеков, Айке Бейшекеева ва Актилек Қапаровни ҳимоя қилган.

МХДҚ Матцаковнинг ҳибсга олиниши бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.