Қирғизистон Марказий банки онлайн-кредитлар учун «музлатиш муддати» жорий этмоқда

64

Марказий банк банклар ва микромолия ташкилотлари учун янги қоидаларни киритмоқда. Ушбу чоралар фирибгарлик хавфини камайтиришга қаратилган. Гап кредитни расмийлаштиришда «тўхтаби туриш даврини» киритиш ва кредит суммасига чегаралар қўйиш ҳақида бормоқда.

Эндиликда банклар қарз олувчига кредитдан воз кечиш имкониятини берадиган «музлатиш муддати»ни таъминлаши шарт.

Муддат кредит суммасига боғлиқ ҳолда белгиланади:
🔸 15 мингдан 50 минг сомгача — 3 соат;
🔸 50 мингдан 100 минг сомгача — 6 соат;
🔸 100 минг сомдан юқори — 24 соат.

Агар кредит суммаси 100 минг сомдан ортиқ бўлса, банк қарз олувчидан яна бир бор розилик олиш учун телефон қўнғироғи қилишга мажбур. Ушбу «назорат қўнғироғи» «музлатиш муддати» тугамасдан олдин амалга оширилиши керак.

Шунингдек, Марказий банк онлайн-кредитлар учун максимал суммани чекламоқда:
🔸 оддий электрон имзо орқали — 200 минг сомгача;
🔸 кучайтирилган электрон имзо орқали — 300 минг сомгача.

Микромолия ташкилотлари учун ушбу лимитлар:
🔸 15 минг сомгача — оддий электрон имзо;
🔸 150 минг сомгача — кучайтирилган электрон имзо.

Марказий банк қарорининг 15 кун ичида кучга кириши кутилаяпти.