Қирғизистонда келаси йил 1 июлдан электрон сигарет чекиш учун 10 минг сом жарима солинади

12

22 ноябр куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда электрон сигаретларни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, электрон сигаретларга тамакини қиздириш элементлари бўлган қурилмалар ҳам киради.

Давлат раҳбари матбуот хизматида таъкидланишича, қонуннинг мақсади — "фуқароларни никотин сақловчи суюқликли электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш"дир.

Шундай қилиб, Қирғизистон ҳудудида электрон сигаретларни олиб кириш, муомалага киритиш ва улардан фойдаланиш (чекув) тақиқланади. Электрон сигаретларни чекиш учун жисмоний шахслар 10 минг сом, юридик шахслар эса 60 минг сом жаримага тортилдилар. Электрон сигаретларни сотиш учун жисмоний шахслар 20 минг сом, юридик шахслар эса 65 минг сом жарима тўлайди.

Шунингдек, электрон сигаретларни ноқонуний равишда катта миқдорда олиб кирганлик учун икки ойдан бир йилгача мажбурий иш ёки 100 мингдан 120 минг сомгача жарима жазоси белгиланади. Худди шу ҳаракат катта ёки ўта катта миқдорда амалга оширилган бўлса, 150 мингдан 200 минг сомгача жарима ёки 1-2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Бу қонунни Шаирбек Ташиев бошчилигида бир қатор депутатлар таклиф қилишди. Уларнинг айтишича, ҳужжатнинг мақсади — ёш қирғизистонликларни электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш, организмнинг ривожланишини секинлаштириш ва салбий одатга одатланишни олдини олишдир.