Ўзбекистоннинг Барак эксклавидан кўчириб келинганлар янги қишлоқда яшай бошлади

103

Қишлоқ Ўшнинг Қорасув туманига қарашли Ала-Тоо қишлоқ ҳудудидаги 38 гектар ерга қурилган. Янги-Барак қишлоғидаги 101 уйнинг очқичини фуқароларга президент Садир Жапаров топширди.

Уйларда барча шароитлар бор экани айтилади: ҳар бир уйга сув олиб кирилиб, иссиқлик тизими ўрнатилган. Бундан ташқари чиқинди сувларни тозалаш жойи ҳам қурилган. 

«Қишлоқнинг ғарбий қисмидаги 2 км йўлга асфальт, ички йўлларга шағал тўшалган. Ҳозирда масжид билан ФАПнинг биноси қурилмоқда», — дейилади вилоят администрациядан.

Апрель ойида Қирғизистон ҳукумати Барак эксклави аҳолисини кўчириб келган. 98 оила Ўшнинг турли ҳудудига вақтинча жойлаштирилган. Дастлаб уйларнинг қурилиши 31 августга қадар тугатилиши режалаштирилган эди. 

Барак эксклави Ўзбекистоннинг ҳудудида қолиб кетган қирғиз қишлоғи эди. Аввалроқ эксклавнинг аҳолиси Қирғизистонга чегарадан ўтишда жиддий қийинчиликларга учраган. Ўзбекистон Баракни Қирғизистоннинг асосий қисми билан боғловчи энг қисқа йўлни ёпиб қўйган.

Кейин «Қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш тўғрисида»ги келишувга мувофиқ, Қирғизистон Барак эксклавини алмаштирди. Қўшни давлат эвазига Қирғизистонга Қорасув  тумани ҳудудига туташ 208 гектар ерни берган.