Президент халқни овоз сотиб олишга қарши туриб, сайловга фаол иштирок этишга чақирди

75

Бу ҳақда Садир Жапаров Ўш вилоятидаги Янги-Барак қишлоғининг турғунлари билан учрашувда айтди.

Президент администрациясининг маълумотига кўра, давлат раҳбари яқинда ўтувчи маҳаллий кенгашларга сайловнинг аҳамиятига тўхталди. Маҳаллий даражадаги муаммоларни кўтариб, халқ дарди билан ишловчи номзодларни қўллаш зарур эканини айтди. 

«Президент Садир Жапаров шунингдек халқни овозларини сотмасликка чақириб, бундай ҳаракатлар яқин беш йилда мамлакатнинг тақдирига таъсир этиши мумкинлигини таъкидлади», — деб айтилади билдирувда. 

17 ноябрда 264 маҳаллий кенгашда депутатларнинг сайлови ўтади. Унинг 33и шаҳар, 231и қишлоқ кенгашига. МСКнинг маълумотига кўра, мамлакатдаги сайловчиларнинг умумий сони 4,1 миллиондан ортади.