Ташиев: "Овозларни сотиб олиш бўйича «Социал-демократлар» партиясининг уч-тўрт аъзоси ҳибсга олинди"

24

14 ноябрда ўтган парламент мажлисида МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев «Социал-демократлар» партияси аъзоларининг ҳибсга олинишини изоҳлади.

"Кеча катта бир партиянинг ташвиқотчилари сайловчиларнинг овозларини сотиб олишни тўғридан-тўғри ташкил қилдилар. Улар хатлаб чиқишди, рўйхат тузиб, кимга қачон ва қанча тўлаш кераклигини кўрсатдилар. Биз уларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўряпмиз. Ҳозиргача ушбу партиянинг уч-тўрт аъзоси ҳибсга олинди,"
— деди у.

Ташиев бундай ҳолатлар якшанба куни, сайлов кунида ҳам юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

"Сайлов куни ҳуқуқ-тартибот органлари барча сайлов участкаларида ва кўчаларда ишлайди. Шунинг учун овозларни сотиб олманг. Пок сайлов ўтказишимиз керак,"
— деди махсус хизмат раҳбари.

У ҳукумат ва маъмурий ресурслар яқинлашиб келаётган сайловларда ҳеч қандай партия ёки номзодни қўллаб-қувватламаётганини қўшимча қилди.

Кеча кечқурун «Социал-демократлар» штабларига номаълум шахслар келиб, бинода тинтув ишларини бошлагани ҳақида хабар берди. Шунингдек, партия етакчиси Темирлан Султанбековни сўроққа олиб кетишган.

Бугун партиянинг штаб раҳбари Ирина Карамушкина ва ишончли шахс Роза Турксевер сайловчиларнинг овозларини сотиб олишда гумонланиб ҳибсга олингани маълум бўлди. Шунингдек, Султанбеков ва унинг отаси ҳам ҳибсга олингани ҳақида хабарлар бор, аммо милиция ҳозирча бу маълумотни изоҳлагани йўқ.

Маҳаллий кенгаш депутатлари сайловлари 17 ноябрга белгиланган, номзодлар орасида «Социал-демократлар» партияси аъзолари ҳам бор.