Райимбек Матраимов тилхат асосида озод қилинди

57

Райимбек Матраимовга нисбатан ҳудуддан чиқмаслик ҳақидаги тилхат асосида озодликка чиқариш қарори 11 ноябрда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди томонидан қабул қилинди.

Суднинг тушунтиришича, ушбу чорани ўзгартириш тўғрисидаги илтимосни Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) Бош тергов бошқармаси терговчиси билдирган ва суд илтимосни қондирган.

Собиқ Божхона қўмитаси раҳбари Райимбек Матраимов ва унинг уч ака-укаси 26 март куни Давлат хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. Улар Озарбайжондан Бишкекка олиб келинди. Собиқ божхоначига қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш ва жиноий даромадларни легаллаштириш иши бўйича ҳибс қўйилган эди. Махсус хизмат Матраимов марҳум жиноий авторитет Қамчи Қўлбоев билан «яқин алоқага эга бўлганини» таъкидламоқда.

Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, собиқ божхоначи давлатга яна 200 миллион доллар тўлаши керак.