Милиция Бишкекадаги 57-мактаб ўқитувчисини йиғлатган ўқувчи онасини 1000 сом миқдорида жаримага тортди. Маълумотни «Клооп»га Ленин тумани ИИБ тасдиқлади.
Милция маълумотига кўра, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан аёлга нисбатан педагог ходимга ҳурматсизлик кўрсатиш бўйича баённома тузилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бишкекдаги 57-мактабда ўқувчи онаси ва тарих ўқитувчиси ўртасидаги можаро видеоси тарқалган эди. Видеода аёл ўқитувчини бутун синф олдида танқид қилган ва уни йиғлатганини кўриш мумкин.
Маориф вазирлиги таъкидлашича, ўқитувчиларга босим ўтказиш ва уларнинг обрўсини тушириш мумкин эмас, ота-оналар педагогларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари керак.