Маевкада қизни мажбурий никоҳ мақсадида ўғирлашда гумонланган шахслар қўлга олинди

77

7 ноябрь кечқурун Чүй вилоятининг Аламудун туманидаги Маевка қишлоғидаги кафе олдида бир неча эркак 18 ёшли қизни ўғирлаб кетишди.

Милция маълумотларига кўра, эркаклар қизни зўрлик билан машинага ўтқазиб, ҳудуддан чиқиб кетишган. Бироздан сўнг, патруль милицияси ходимлари уни ўғирлаб кетганларни Алма-Ата (ҳозирги 7 апрель — таҳр.) ва айланма йўл кесишмасида тўхтатиб қўлга олди.

Гумонланувчилар қўлга олинди. Маълум бўлишича, Иссиқкўл вилоятининг 27 ёшли фуқароси қизни мажбурий никоҳга киритиш учун ўғирлаб кетмоқчи бўлган. Улар жиноятни тергов қилиш учун суриштирув бўлимига топширилди.

Патруль милициясининг маълум қилишича, воқеа ҳақида милицияга гувоҳлар хабар берган. Улар эркакларни қувиб, қизни ўғирлаб кетилишининг олдини олишда ёрдам беришди.