Кемин туманининг Орловка қишлоғидаги болалар уйининг ходими 13 ёшдаги тарбияланувчини калтаклаган.
Чуй вилоят ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, воқеа 22 октябрда тахминан соат 10:00ларда бўлган. Муассаса ходимлари ўспирим билан гапалашётиб уни бир неча бор юзига уриб юборган.
Жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди. Милициядан текширув натижасида ходимнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишини билдиришди.
24.kg нашри ўз манбаларига таяниб, болани урган ходим муассаса директорининг эри эканини билдирди. «У ҳеч бир сабабсиз ўспиримни бир неча бор юзига урган. Оқибатда унинг кўзи ва юзи кўкарган» , — деб ёзди нашр.
Сурат: 24.kg