Сиёсатчи Азимбек Бекназаровнинг қамоқ муддати 2 январгача узайтирилди

120

Бундай қарорни 31 октябрь куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди МХДҚнинг Тергов бошқармаси терговчисининг илтимосини қондирган ҳолда қабул қилди.

Сиёсатчининг ўғли Руслан Бекназаровнинг айтишича, тергов давомида унинг отаси бирор марта ҳам сўроқ қилинмаган. Унинг фикрича, терговчилар Бекназаровнинг бойликларини қидириш билан машғул.

Азимбек Бекназаров 12 сентябрь куни жиноий даромадларни легаллаштиришда (пул ювишда) гумон қилинганлиги сабабли қўлга олинган эди. Кейин Биринчи май туман судининг қарори билан сиёсатчи 2 ноябргача қамоққа олинган.

Махсус хизматлар маълумотига кўра, Бекназаров 2010 йил апрель инқилоби давомида ҳукумат уйида ва банк ячейкаларидан олинган пулларни ўғирлаш ва ўзлаштиришда алоқадор.