Баткендаги зилзила: ўнлаб уйлар вайрон бўлган

1610

Қадамжой районида жойлашган Бўстон қишлоғи яшовчиларидан олинган хабарларга кўра, 20 июл тундаги зилзиладан сўнг мазкур қишлоқнинг кўп уйлари яшашга яроқсиз ҳолатага келган. Қишлоқ аҳолиси фавқулотда ҳолатлар вазирлиги ёрдамга келмаётганини айтмоқдалар.

20 июл куни тунда Kloop.kg таҳририятига зилзила ўчоғига жуда яқин жойда жойлашган Бўстон қишлоғи яшовчиларидан СМС хабар келди. Хабарда айтилишича, қишлоқнинг Мамажонов кўчасида жойлашга бир қанча уйлар деворлари қулаб тушган.

Kloop.kg мухбирлари зилзиладан жабр тортганланар билан боғландилар. Уйининг деворлари қулаб тушганини айтган Бермет Абдилазизова сўзларига кўра, деворлар ер титрашининг биринчи сонияларидаёқ қулаб тушган. Абдилазизованинг таъкидлашича, улар уйи яшашга яроқсиз ҳолатга келган.

«Бахтимизга ҳеч ким жабрланмади – кўчага қочиб чиқиб улгирдик. Эрталаб МЧСга ариза топширгандик, маҳаллий бошқарувдан келиб ҳамма ёқни кўриб, суратга олиб кетишди», – деди Бермет Kloop.kgга берган интервьюда.

Аёлнинг айтишича, қишлоқда унинг уйидан бошқа уйлар ҳам вайрон бўлган.

Қадамжой район ҳокими аппарати бошчиси Таштемир Салаевнинг билдиришича, Бўстон қишлоғида 25 уй вайрон бўлган. Унинг сўзларига кўра, мазкур уйлар яшовчилари вақтинчалик палаткаларда яшаб турадилар.

Айни пайтда, Бермет Абдилазизова улар районига фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан ҳеч ким келмаганини айтди.

«Соат кундузги учгача [20 июл] МЧС келмади. Аҳолининг сони кўп, балки шунинг учун улгуришмагандир», – дея таҳмин қилди аёл.

21 июл куни Kloop.kg мухбирлари жабр тортганлар билан боғланганда яшовчилар фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан ҳеч ким келмагани ҳақида айтишди.

«МЧС зарарни ўлчаяпти»

Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот хизматида Бўстон яшовчилари аризаларини шарҳлашдан бош тортдилар. Матбуот хизмати ходимига кўра, вазирлик ходимлари ҳозирда зилзила оқибатида тортилган зарарни ҳисоблашмоқда.

Мазкур вазирлик матбуот хизмати ходимига кўра, зилзила оқибатида Қадамжой районида 504 уйга турли шикаст етган, улар ичидан 203 уй яшашга яроқсиз ҳолатда.

«Жабр тортганлар учун ўн кишилик 105 ва қирқ кишилик 10 палатка ўрнатилади», –дея хабар қилди вазирлик.

Зилзила

АҚШ геология хизматининг билдиришича, зилзила Қадамжой районида юз берган ва унинг эпицентри 9,2 километр чуқурликда жойлашган бўлган.Ер силкинишлар Рихтер шкаласи бўйича 6,2 баллга етган.

Зилзила қаттиқлигидан унинг таъсири Ўш, Тошкент ва зилзила ўчоғидан 700 чақирим узоқликда жойлашган пойтахт Бишкеккача етиб борди.

BBC радиосининг ўзбек хизмати Ўзбекистон фавқулотда ҳолатлар вазирлигига таяниб хабар қилишича,сешанба куни соат 00.35да содир бўлган зилзилада Фарғона водийсида 13 киши ҳалок бўлган.