Жалолобод шаҳрининг янги ҳокими судланган, бироқ айбсиз

1221

Шаҳар ҳокимини вазифасини бажарувчи этиб сайланган Абдуманноп Туратовни аввал судланганлиги шаҳар кенгаши депутатлари томонидан норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бироқ, Абдуманноп Туратов эса ўзини оқланиб, айб олиб ташланган деб билади.

Жалолобод шаҳар депутатлари кенгаши, жорий йилнинг 7 июль куни Қирғизистон Республикасининг премер  министри Алмазбек Атамбаев қарорига муовфиқ, Жалолобод шаҳар ҳокимини вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Абдуманноп Туратовни аввал судланганлиги иши юзасидан махсус комиссия тузишиб, бу ишни ўрганиб чиқишлик бўйича тегишли идораларга мурожаат қилишди.

Ҳоким вазифасини бажарувчи Абдуманноп Туратовнинг сўзларига кўра, кечаги ўтказилган Жалолобод шаҳар депутатлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида, ҚСДП [СДПК] партиясининг хуқуқ ҳимоячиси, уни аввал жавобгарликка тортилганлиги ҳақида сўзлаб, айблаган.

“Кеча ҚСДП [СДПК] партиясининг ҳуқуқ ҳимоячиси Сулайманов Рашид мени судланган деб, сессияга олиб кириб депутатлар муҳокамасига қўйганда, ҳеч қайси депутат қўлини кўтармай, уни қўлламади” - дейди Абдуманноп Туратов kloop.kgга берган интервьюсида.

Унинг [Абдуманноп Туратов] таъкидлашича, қайтангига депутатлар уни лавозимга келганини қўллаб қувватлашган.

“Биз биргаликда сессия ўтказдик. Ҳамма нарса ўз ўрнида ўтди, бирга ишлашадиган бўлдик” – дейди Жалолобод шаҳрининг ҳокимини вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган Абдуманноп Туратов.

Шунингдек  Абдуманоп Туратов ўзининг жавобгарликка тортилганлиги ва бу иш бўйича қандай қарор чиққанлиги ҳақида ҳам маълумот берди.

“Мени ҳоким этиб тайинланишимга қарор бор. Бу иш бўйича маҳсус коммисия юргизилган, текшириши мумкин. Премер министрнинг [бош вазир]  фармойиши билан Жалолобод шаҳрининг  ҳокимлик вазифасини бажарувчи этиб тайинландим” – деди Абдуманоп Туратов kloop.kg билан суҳбатда.

Ўз шарифини [фамилиясини] айтишдан бош тортган Жалолобод шаҳар кенгаши депутати Убайдилло ушбу иш бўйича депутатларнинг чиқарган қарори борлигини айтади.

“Ҳозирги ҳокимнинг судланганлигини аниқлаш учун кечаги сессияда тегишли идораларга мурожаат қилинглар деб қарор чиқариб берганмиз” – дейди Жалолобод шаҳар кенгаши депутати.

Ушбу холат юзасидан маълумот олиш учун Жалолобод вилояти прокуратурасига мурожаат қилганимизда, прокуратуранинг умумий бўлим мутаҳассиси ҳозирда бу холат бўйича иш олиб борилаётганлиги сабабли изоҳ бераолмасликларини айтди.

Қирғизистон Ички Ишлар Вазирлигининг матбуот хизмати эса, уларда бу ҳақда ҳали бери маълумот йўқлигини айтди.

Жалолобод шаҳар ҳоким муовини Абдималик Элемановнинг фикрича, шаҳар кенгаш депутатлари кўтараётган масала ваҳима қилишликка арзимайди.

“Ҳозир бу иш бўйича тўла қарор қабул қилинмади. Президент имзо қўймади ҳали. Унгача Абдуманоп Туратов Жалолобод шаҳрининг ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб туради” деди Абдималик Элеманов.

Абдуманноп Туратов ўзига қўйилаётган айбларни сайлов арафасида учинчи кучлар томонидан уюштирилиб, лавозимидан четлатишлик деб ҳисоблайди.  Лек у халқнинг оғирини енгил қилгани келганлигини таъкидлайди.

“Бу ерда учинчи кучлар бор. Лекин мен халқнинг истакларини амалга оширгани келганман. Баъзи бир кучлар, мени бу лавозимга сайлов арафасида келди деб, турли хил сўзлар тарқатишаяпти. Йўқ, аксинча биз сайловдан, сиёсатдан олис бўлиб, халқнинг ижтимоий ҳаёт  турмушини, айниқса миллатлараро дўстликни амалга оширгани келдик” -  дейди Абдуманноп Туратов.

 

Мақола муаллифи: Рахматилло Байбабаев