Махсус хизматлар хабарига кўра, «Аю» компанияси Сокулук туманидаги спорт мажмуасини давлат балансига «ихтиёрий равишда топширган».
Давлат қўмитасининг маълумотига кўра, ушбу мажмуа қурилишидан олдин у ерда бассейн мавжуд бўлган. 2010 йилда бу объект соғломлаштириш марказига айлантириш учун реконструкция қилинган.
Махсус хизмат объектнинг қийматини 267 миллион 639 минг сўм деб баҳоламоқда. Унинг майдони икки минг квадрат метрдан ортиқ.
Аввалроқ МХДҚ «Аю Холдинг»нинг собиқ президенти Бақтибек Омуракуновни уюшган жиноий гуруҳни молиялаштириш иши бўйича қўлга олган эди. Чекистлар билан суҳбатдан сўнг у «УЖГ ва жиноий мафкура билан алоқаларидан воз кечган».
Тергов версиясига кўра, Омуракунов марҳум жиноятчи Камчи Кўлбоев билан молиявий алоқаларда бўлган. Шунингдек, Давлат қўмитаси тергов давомида Омуракуновнинг Ўзбекистондаги жиноий тўда етакчиси деб аталадиган Салим Абдувалиев (Салимбойвачча) билан алоқаси аниқланганини таъкидламоқда.