Ўшда 13 ёшли қизни мажбурий никоҳ мақсадида ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинди

132

Ўш шаҳрида 13 ёшли қиз Ўш халқаро аэропортида мажбурий турмушга бериш учун ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят патруль хизмати хабар берди.

Милиция маълумотларига кўра, воқеа 23 сентябрда соат 20:00 атрофида содир бўлган.

Аэропортда ўсмирни буви кутиб олиб, бобосига қўнғироқ қилгани кетган, бироқ у қайтиб келганида қиз йўқ бўлган. У милицияга мурожаат қилган.

Қизни олиб кетаётган Kia K5 русумли автомашина Новқат туманида тўхтатилди. Гумонланувчи сўроқ қилинмоқда», — дея хабар берди вилоят милицияси.

Гумонланувчи Қизилқия шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.