Бишкекда учинчи Халқ қурултойи 20 декабрда ўтади

102

Бишкекда учинчи Халқ қурултойи 20 декабрь куни  бўлиб ўтади. Унга 700 нафар делегат таклиф этилган, ташкилиш ишлар билан Вазирлар Маҳкамаси ва Президентнинг иш бошқармаси шуғулланади. 

Биринчи Халқ қурултойи 2022 йилнинг ноябрида, иккинчиси эса ўтган йилнинг декабрида бўлиб ўтган.

«Халқ қурултойи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаганига қарамай, мамлакат расмийлари 2022 йил ноябрь ойида илк Халқ қурултойини ўтказди. Уни президент Садир Жапаров махсус фармон асосида йиғди, чунки  «Халқ қурултойи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бунга қадар парламентнинг тармоқ қўмитаси томонидан рад этилган эди.

Ҳуқуқшунослар қурултойнинг президент томонидан чақирилишини ноқонуний деб атади ва давлат раҳбари ўз ваколатларини ҳаддан ташқари ошириб юбораётганини қайд этди. Бироқ президент маъмурияти ҳаммаси қонуний, деб ишонтирган.