Ўш шаҳрида 13 ёшли қиз Ўш халқаро аэропортида мажбурий турмушга бериш учун ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят патруль хизмати хабар берди.
Милиция маълумотларига кўра, воқеа 23 сентябрда соат 20:00 атрофида содир бўлган.
Аэропортда ўсмирни буви кутиб олиб, бобосига қўнғироқ қилгани кетган, бироқ у қайтиб келганида қиз йўқ бўлган. У милицияга мурожаат қилган.
Қизни олиб кетаётган Kia K5 русумли автомашина Новқат туманида тўхтатилди. Гумонланувчи сўроқ қилинмоқда», — дея хабар берди вилоят милицияси.
Гумонланувчи Қизилқия шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.