МХДҚ «Қирғизнефтегаз» акцияларининг 65 млн сомдан ортиқ қисми давлат мулкига қайтарилганини маълум қилди.

131

Махсус хизматлар маълумотига кўра, Б.Р.А. компаниянинг собиқ раҳбари 383 590 акцияни камайтирилган нархда сотиб олган.

«2019 йилда Б.Р.А. «Қирғизнефтегаз» ОАЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаб турган пайтда, активлар ва мол-мулкларни Россиянинг «Газпром» компаниясига сотишга қаратилган ҳукумат дастури баҳонасида миноритар акциядорлардан қимматбаҳо қоғозларни сотиб олган. Кейинчалик ўз мансабидан фойдаланиб, мазкур акцияларни камайтирилган нархда компаниянинг ўзини аффилирланган шахслари номига расмийлаштирган», — деб маълум қилди Давлат қўмитаси.

МХДҚнинг маълумотига кўра, «ўтказилган тадбирлар» натижасида Б.Р.А. «Қирғизнефтегаз»нинг 65 миллион 615 минг сом қийматидаги акцияларини давлатга ихтиёрий равишда қайтариб берган.