Бу ҳақда Қозоғистоннинг кўкпар федерацияси маҳаллий Informburo.kz нашрига билдирди.
«Федерация Иссиқкўлда ўтувчи бирдамлик кубогига қатнаша олмайди, чунки ўша кунга бошқа муҳим мусобақалар режалаштирилган. Ҳозирда кўкпарчилар бу ўйинларга тайёрланишмоқда», — деб айтилади маълумотда.
Бунга қадар Қирғизистоннинг Кўк-бўри федерацияси Қозоғистоннинг термасига 1 ноябрда ўтувчи «Биримдик Кубоги»га расмий таклифнома жўнатган.
Федерациядан бундай турнирларни тез-тез ўтказиб туриш пайдо бўлган фикр келишмовчилигини бартараф қилишга ҳамда федерациялар ўртасида саккиз йилдан бери йўқолган дўстлик муомаласини тиклашга ёрдам беришини таъкидлашган.