Маълумотни «Клооп»га Биринчи Май туман судидан тасдиқлашди. Суд 13 сентябрда Рафиқ Мамбеталиевни ҳибсга олиш ҳақидаги МХДҚ терговчисининг илтимосини рад этиб, уни 21 октябрга қадар уй қамоғига чиқарган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ИИВнинг Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ва Гиёҳванд модда сотишга қарши кураш хизматининг собиқ бошлиғи Рафиқ Мамбеталиевни қўлга олганини «Клооп»га куч тизимларидаги манбаси тасдиқлаган.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Мамбеталиев «ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш»да гумон қилиниб, ҳибсга олинган ва вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Иш тафсилотлари ҳозирча номаълум.