Жўқорғи Кенеш депутати Ақбўкон Таштанбеков парламентнинг 19 сентабрдаги йиғилишида Иссиқ-Ота тумани ҳокимлигида ишлаган ходим аёл бўлгани учун ишдан бўшатилганини айтди.
У Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровга мурожаат қилиб, ҳокимлар фаолиятини назорат қилишни сўради.
«Кеча [туман администрациясининг] аппарат етакчиси мурожаат қилди. Унинг айтишича, [ҳоким] унга: "сен аёлсан, менга эркак ходим керак, ишдан кет” деб айтибди. “Қўлингдан келмайди, ишдан кечикасан” деган гаплар билан аёл бўлгани учун [ишдан] четлатиб бўлмайди. Бу Конституцияга зид», — деди Таштанбеков.
Қирғиз сиёсатида ва давлат хизматидаги гендер тенгсизлик масаласи кўп йилдан бери жиддий муаммолигича қолмоқда. Аёллар учун сиёсатга аралашиб, раҳбарлик хизматларида қолиш қийинроқ.
«Клооп» 2021 йилдаги тадқиқотида Қирғизистонда амалдорлар учун «ойнали шифт» борлиги аниқлаган: хизмат ўринлари юқорилагани сари, аёллар шунчалик кам бўлади.