«Мекенчил» партиясининг безориликда гумонланган вакиллари оқланди

104
Ленин туман суди «Мекенчил» партиясининг апрель ойида қўлга олинган олти вакили — Азамат Марипов, Эркланбек Тагаев, Мирлан Стамов, Руслан Самудин уулу, Нурак Акимов ва Илимбек Истамов (Исраилов)ни оқлади.

«Клооп»га маълум қилишларича, 10 сентябрь куни улар икки модда бўйича — «Безорилик» ва «Қонунга хилоф равишда эркинликдан маҳрум қилиш» бўйича оқланган. Биринчи модда бўйича иш жабрланувчининг даъводан воз кечиши туфайли ёпилган, иккинчи модда бўйича эса суд уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқ, деб топган.

Эркланбек Тагаев, Нурак Акимов ва Азамат Марипов суд залида озод қилинди. Бироқ, ҳукм кучга киргунига қадар улар ҳибсда бўлишади, шунингдек, уларга мамлакатни тарк этмаслик мажбурияти юкланди.

Мирлан Стамов, Руслан Самудин уулу ва Илимбек Истамов (Исраилов) аввалдан уй қамоғида бўлган, суд бу жазо чорасини ўзгартирмади. Уларнинг уй қамоғига ўтказилиши май ойида бўлган эди.

Суд 9 апрель куни «Мекенчил» партиясининг олти вакилини қамоққа олган эди. Президент Садыр Жапаров бу ҳодисани изоҳлаб, ушланганларни фирибгарлар деб атаган. Унинг таъкидлашича, агар инсон ноқонуний фаолият билан шуғулланса, «унинг «Мекенчил»га аъзо эканлиги ёки йўқлиги муҳим эмас», у жавобгарликка тортилади.