Президент Садир Жапаров бокс бўйича ўзбек мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашди. У Ҳасановга Қирғизистон чемпионининг Олимпиададаги ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик сифатида, автомобиль совға қилди.
«Аждодларимиз қаҳрамонларини қадрлаб, уларга от ҳадя қилар эдилар. Ҳозир автомобиллар ҳадя қилиш урфга кирган. Лекин анъананинг моҳияти ўзгармайди — бу ҳурмат ва миннатдорликнинг ифодасидир», — деди давлат раҳбари.
Мураббий Ҳасанов Сейитбек уулунинг секунданти бўлишга ҳеч иккилланмай рози бўлганини таъкидлади. Ҳасанов кейинги Олимпиадада қирғизистонлик спортчилар олтин медаль олишларини тилади.
Боксчи Мунарбек Сейитбек уулу Олимпиадага шахсий мураббийисиз борган эди. Унинг мураббийи Беганас Султонбаев уйдан ўз шогирди учун куйиниб турган, у аккредитация йўқлиги сабабли Парижга боролмаган эди. Шу боисдан жангларда Мунарбекка секундант бўлиш учун ўзбек мураббийи Акмал Ҳасанов чақирилган эди. Кейинроқ, қирғиз спортчисига ёрдам бергани учун унга Айтматов медали топширилди.