Қирғизистон терма жамоаси 10 сентябрь куни Кўчманчилар ўйинларида тўққизта медаль — тўртта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалларини қўлга киритди.
Учта олтин медални мас-рестлинг (таёқ тортиш) бўйича Келдибек Атайбек уулу, Адель Маданбаева ва Назия Майлибашева қўлга киритишди. Тўртинчи олтин медал эса Ислам Бердибек уулунинг от устидаги кураш (эр-эниш) мусобақасидаги ғалабасига тегишли.
Қирғизистон терма жамоасининг медаллари орасида камондан отиш ва қозоқ кураши бўйича совринлар ҳам бор.
Аввалроқ, қирғизистонлик спортчилар 14 та медални қўлга киритишган эди. Шундай қилиб, Қирғизистон терма жамоаси жами 23 та медалга эга.
Умумжамоа ҳисобида Қирғизистон иккинчи ўринни эгалламоқда, биринчи ўринда Қозоғистон жамоаси турибди. Кўчманчилар ўйинлари 8 сентябрдан 13 сентябргача Остона шаҳрида ўтказилмоқда.