Чуйда беш автомобиль аварияга учраб, етти киши вафот этди

89

Бишкек — Норин — Торугарт авто йўлининг 51-километрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлиб, олти киши турли тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда «Клооп»га ЙҲХТ бошқармаси хабар берди.

Муассасаса берган маълумотларга кўра, воқеа 1-сентябрда тахминан соат 15:20 Subaru Outback, Mercedes-Benz, Toyota Camry, Toyota Voxy ва Mercedes-Benz Sprinter автомобилларининг тўқнашиши ортидан юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авария сабаби Subaru Outback автомобилининг шинаси ёрилиши бўлган. Ҳайдовчи транспортни бошқара олмай, қаршисидаги йўлакка чиқиб кетган. У ерда машина Mercedes-Benz Sprinter билан тўқнашган, кейин эса бошқа автомобиллар билан тўқнашган.

Бу воқеа бўйича экспертиза тайинланган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.