Айтурган Маматқулованинг ўлими: Шубхали қатори унинг эри қамоққа олинди

75

Айтурган Маматқулованинг ўлимига гумондор қатори қўлга олинган турмуш ўртоғи СИЗО-1 га қамалди. Бундай қарорни Бишкекнинг Октябрь туман суди қабул қилди.

Фуқаро хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбур қилганликда гумон қилинмоқда.

26 ёшли Айтурган Маматқулова 7 июль куни Бишкекнинг 4-шаҳар касалхонасида вафот этган. Қизнинг ўлими ҳақида биринчи бўлиб келинойиси хабар топган. Унинг сўзларига кўра, Маматқулованинг турмуш ўртоғи унга қўнғироқ қилиб, қиз ўз жонига қасд қилишга уриниб, дори ичгани ва касалхонага тушганини айтган.

Марҳуманинг қариндошлари эса ўз жонига қасд қилиш версиясига ишонмай, унинг эри ўлдирганини даъво қилишмоқда. Бу ҳолат юзасидан ўз жонига қасд қилишга олиб бориш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Милиция 30 август куни гумонланувчини қўлга олган.