МХДҚ «Яқин-Инкар» аъзоларининг кечирим сўраш видеосини эълон қилди 

71

МХДҚ 29 июнда қўлга олинган «Яқин-Инкар» ташкилотининг тўрт аъзоси тушунтириш ишларидан кейин экстремистик ғоядан бош тортганини билдирди. 

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, улар дунёвий ҳаёт образига қайтиб, болаларининг били ва тиббий ёрдам олишига рухсат беришини айтишган. 

«Яқин-Инкар» Қирғизистонда 2017 йили экстремистик ташкилот деб топилган. Унинг аъзолари дунёвий яшаш образидан ва замонавий тиббиётдан бош тортишади. Қирғизистонда «Яқин-Инкар»нинг аъзолари фарзандларини мактабга юбормагани учун судланган ҳолатлар бўлган.