Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Эдил Байсалов Россияда қонунчиликни қатъийлаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларга изоҳ берди.
Россиянинг бир қатор депутатлар меҳнат мигрантларига таълим бериш, тиббиёт соҳасида ишлашга, йўловчиларни ташиб, озиқ-овқат етказишга ҳамда «юқорироқ даромад олиб келган ёки рус фуқароларининг муҳтожлигини қаноатлантирувчи ишнинг айрим турлари билан шуғулланишни тақиқлаш»ни таклиф қилган.
«Биз мазкур қонун лойиҳалари ҳамда чекловлар Қирғизистон фуқароларига тегишли эмаслигини ҳисобга оламиз. ЕОИИнинг асосий принципларига кўра, бизнинг фуқароларимиз меҳнат бозорида эркин ва тенг ҳуқуққа эга», – деб ёзди Байсалов.
Шунингдек у «агар бошқача талқинлар ҳамда бизнинг фуқарларни учинчи мамлакатлардан борган мигрантларга тенглаштирса, халқимизга ЕОИИга аъзо бўлганининг аҳамиятини тушунтриш жуда қийин бўлиб қолади» деб қўшимча қилди.
Қирғизистон ЕОИИга 2015 йили кирган. Ташкилотнинг мақсади — озиқ-овқат, хизмат кўрсатишлар, маблағ ва инсон ҳаракатининг эркинлиги деб кўрсатилган. ЕОИИга беш давлат: Россия, Белорус, Анманистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон аъзо.