Қоракўл: Шаҳар кенгашининг спикери ва депутати қўлга олинди 

210

Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳар кенгашининг етакчиси билан депутати «Қапчиғай» кафесининг аввалги эагсидан пора талаб қилаётганда қўлга олинди. 

МХДҚнинг маълумотига кўра, депутат спикер орқали мэриянинг 2024 йилги бюджетига «Қапчиғай» кафесининг собиқ эгасидан қурилишларни муниципал мулкка сотиб олишни киргизиш ҳақида қарор қабул қилиш учун 500 минг сом талаб қилган. 

«Мазкур депутат жамоат муҳокамасида ижтимоий-иқтисодий мазмундаги масалаларни бир неча бор кўтариб, фуқароларнинг манфаати учун ёлғон кураш олиб бориш орқали уларни адаштиришга уриниб, амалда пора талаб қилиш билан шуғулланган», — дейилади махсус хизматдан. 

Гумонланувчилар МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди. Тергов ишлари давом этмоқда.