Давлат думаси Россия фуқаролигини олганларни мажбурий турда ҳарбий рўйхатга олиш бўйича қоунун қабул қилди

208

31 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда қонун уч ўқишда қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, фуқарони ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтказиш ва Россия фуқаролигини олиш жараёни бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Мажбурий ҳарбий рўйхатга олишдан қочганлар нафақадан маҳрум қилинади.

Россия фуқаролигини олган ҳарбий ёшдаги эркаклар ҳозирги яшаш жойида ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтишлари керак. Бироқ қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида  «Россия фуқаролигини олгач, ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш ҳолатлари кенг ёритилаётгани», айтилади. 

Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, «бундай мисоллар аҳолининг оммавий норозилигига сабаб бўлади, ижтимоий ва жамоат кайфиятига салбий таъсир кўрсатади, фуқаролик институти нуфузига путур етказади ва қонунга ҳурматсизликка ундайди».

Ўтган йилнинг май ойида Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин икки фуқароликка эга бўлган муҳожирларни Украинадаги урушга юборишни таклиф қилган эди.

Бу ёзда Бастрикин Россия ҳукумати муҳожирлар сонини камайтиришнинг «йўлини топганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, июнь ойи охирида Россия фуқаролигини олган 30 мингга яқин киши «қўлга олинган» ва улардан 10 мингга яқини махсус ҳарбий операция ҳудудига жўнатилган.

Орусияда мигранттар арасында расмий түрдө согушка чакыруу жок экенине карабастан, алар жашыруун түрдө чакыртылат. Көбүнчө Борбор Азия өлкөлөрүнөн келген мигранттар Украинадагы согушка катышкан учурдар алар набыт болгондон кийин гана белгилүү болот.

Россияда мигрантлар орасида расмий турда чақирув йўқ эканига қарамай, улар яширин турда чақирилади. Аксарият ҳолларда Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар Украинадаги урушда қатнашган ҳолатлар улар вафот этгандан кейингина маълум бўлади.