Meken ноутбуклари 35 минг сомдан сотилади

73

Яқиндагина «Қирғизэлектроника» давлат ширкати Meken бренди билан ноутбукларни йиға бошлаган. «Қирғизэлектроника»нинг етакчиси Илья Черний Economist.kg нашрига ноутбуклар 35 минг сомдан сотилишини билдирди.

Ноутбуклар 12-авлоддаги Intel Core i5 процессори, 8 ГБ оператив хотира, 256 ГБ (қаттиқ) диск, 14-дюймлик экран ҳамда кўлами 5000 мАс батарея билан жиҳозланади.

Унга кўра, Таълим вазирлиги учун кўрсатилган нарх буюртма миқдори ва тўпламнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда пастроқ бўлади. Унинг қўшимча қилишича, йирик буюртмалар учун нархни тахминан 5000 сомга тушириш мумкин. Аввалроқ, 2024 йил охиригача ўқитувчиларнинг 50 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ноутбуклар билан таъминланиши хабар қилинган эди.

Шунингдек, «Қирғизэлектроника» келгусида Meken ноутбукларини экспорт қилишни режалаштирган бўлса, ҳозирча асосий эътиборни ички бозорга қаратмоқда.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ноутбуклар йиғилиб, сотилиши маълум бўлгач, жамоатчиликда «Meken» номига эътирозлар бўлиб, «Мекен (ватан) сотилмаслиги керак» деган фикрлар билдирилди. Ва улар компаниянинг мақсади фуқароларда ватанпарварликни уйғотиш эканлигини тушунтиришди.

«Биз бу ном жозибали бўлишини, одамларда уни эшитганида ватанпарварлик туйғуси уйғонишини истардик», деб тушунтирди «Қирғизэлектроника»нинг раҳбари.