Бугун Париж Олимпиадасида қирғизистонлик сузувчи Денис Петрашов иккинчи марта мусобақага тушади. У 200 метр масофада брасс туридаги мусобақада куч синашади.
Бу масофа бўйича умумий 25 спортчи рўйхатга олиниб, тўрт гуруҳга бўлинган. Петрашов учинчи гуруҳда рақобатлашади. Ярим финалдан чиқиш учун, у кучли дейилган 16 спортчининг сафига кириши керак.
Мусобақа Бишкек вақти бўйича соат 16:51 да бошланади.
Аввалроқ Петрашов олимпиаданинг 100 метрлик брасс туридаги мусобақасида 23-ўринни эгаллаган.