Бишкекнинг мэри Айбек Жунушалиев троллейбусларни қатновдан олиш зарур эканини айтди

119

Шаҳар етакчиси «Кабар» агентлигига берган интервьюсида троллейбуслар «эскириб, аҳамиятини йўқотди» деб билдирди.

«Совет давридан бери ишлаб келган линияларда профилактик ишларни олиб борганган кейин улар чиндан ҳам синганини кўрдик. Шу сабабдан, бу нарсага инвестиция киришнинг қандай маъноси бор? Биз бу томонини ҳам ҳисобга олишимиз керак», — деди у.

Бишкек мэрияси 100 троллейбусни Ўш шаҳрига ўтказиб беришни ҳамда уларни электроавтобуслар билан алмаштиришни режалаштирмоқда. Фаоллар бу қарорга қарши чиқиб, бу қўшимча ҳаражат эканини ҳамда электроавтобусларнинг аккумуляторларини сақлаш ҳамда утилизациялаш масаласи муаммо бўлишини таъкидлашмоқда.