Чинибай Турсунбековнинг қизи ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилди

107

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди Жогрку Кенешнинг собиқ етакчиси ҳамда марҳум тадбиркор Чинибай Турсунбековнинг қизи Айдай Турсунбековани ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатди.

Турсунбекованинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш талаби билан судга МХДҚнинг терговчилари мурожаат қилгани маълум бўлди.

Айдай Турсунбекованинг опаси Бегимай уй қамоғида. Собиқ спикернинг қизларига «Жиноий даромадларни легаллаштириш» моддаси билан иш қўзғалган.

Аввалроқ Чинибай Турсунбековнинг болаларига тегишли «Капитал Банк»нинг 100% акцияси Вазирлар маҳкамасига қарашли Давлат мулкини бошқариш агентлиига ўтгани айтилган. Банкнинг 40% Турсунбековнинг ўғли Эржанга, 30дан % қизлари Айдай билан Бегимайга тегишли бўлган.

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев марҳум спикернинг қизлари «ноқонуний ишлар билан шуғулланган» деб билдирган. Унинг айтишича, банк 2010 йили Максим Бакиевдан Турсунбековларга  рейдерлик йўли билан ўтиб,  «Капитал банк» бўлиб ўзгартирилган.

Ташиев банк сотилса, ундан тушган пул ипотека уйини қуришга сарфланишини айтган.