Ўш шаҳар суди МХДҚ тарафидан қўлга олинган Темирболот Абикеевни бошқа ерга кетмаслик тилхати билан озод қилди. Маълумотни 24 июлда «Клооп»га мазкур суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Қорасувнинг ҳокими «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича айбланаётгани маълум бўлди.
19 июлда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев Ўшдаги сел оқибатлари бўйича йиғинда Қорасувнинг Жангиариқ қишлоқ ҳудудида 1000 чек 50 минг сомдан 300 минг сомга қадар сотилганини, агар ҳокимнинг алоқаси бўлса, у ҳам қўлга олишини кераклигини айтган.
Темирболот Абикеев Қорасувнинг ҳокими бўлиб 2023 йилнинг декабрида тайинланган. Унга қадар Ўшнинг Чонг Алай тумани ҳокими, Норинда қишлоқ ҳукумати бошчиси бўлиб ишлаган.