Президент тадбиркорлар ва инвесторларни ҳимоя қилишни кучайтирувчи қонунни имзолади

116

Қонун асосида Жиноят, Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжатга кўра, Жиноят кодекси қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги модда билан тўлдирилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар ва инвесторларга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда судлар, биринчи навбатда, электрон билагузуклардан фойдаланиш (электрон мониторинг), гаров ёки уй қамоғини қўллаш масалаларини кўриб чиқишлари шарт.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.