Ўш — Новқат йўлида авариядан эр-хотинлар вафот этди, уч киши касалхонага тушди

109

Ўш — Новқат авто йўлида икки автомобил тўқнашуви натижасида эр-хотинлар вафот этиб, уч киши касалхонага тушди. Маълумотни «Клооп»га 23 июлда Ўш вилоят йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бўлимидан тасдиқлашди. 

Маълумотга кўра, воқеа 21 июлда тахминан соат 17:20 да Ўш-Новқат йўлидаги Жапалақ қишлоғида бўлган. Hyundai Porter русумидаги авто йўлнинг қарши қисмида келаётган Toyota Avensis русумидаги автомобил билан тўқнашган. 

Авария оқибатида Гулистон қишлоқ ҳудудининг турғунлари  — Toyota Avensis автомобилининг 70 ёшдаги ҳайдовчиси ҳамда турмуш ўртоғи воқеа жойида вафот этган. 

Уч йўловчи эса танасидан жароҳат олиб, касалхонага етказилган. Улар бир оила аъзоси бўлишган.