Мазкур қонунга президент Садир Жапаров 19 июлда қўл қўйганини давлат раҳбарининг матбуот хизматидан билдиришди.
Эндиликда фолбинлик ва сеҳр қилиш хизматларини ҳамда уларнинг вакилларини реклама қилиш тақиқланади. Интернетда реклама қилиш, ташқи реклама, радио ва телевидениеда реклама қилиш тақиқланади.
«Қонуннинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасида ўз манфаатини олиш мақсадида муайян вазифаларни ҳал қилишни таклиф қилувчи хизматларни қандайдир оккултив, сеҳр ва бошқа ноаниқ усуллар билан кўрсатишнинг олдини олишдан иборат», — дейилади хабарда.
Жогорку Кенеш бу қонун лойиҳасининг 12 июнда қабул қилган.
Иллюстратив сурат