Омбудсмен институти: Ўшда селдан вафот этганлардан бирининг ортида етти фарзанди қолди

102

 Омбудсмен институтидан Ўш вилоятида селдан вафот этганлардан бирининг ортида етти боласи қолганини билдиришди. Уларнинг олти нафари — ўспиримлар.

«Барча имкон бўлган чоралар кўрилиб, ходимлар бепул психологик маслаҳатларни беришга тайёр», — дейишди мазкур муассасадан. 

Шунингдек, институт жамоати селдан жабрланганларга ёрдам тариқасида бир кунлик меҳнат ҳақини ўтказишини қўшимча қилишди.   

Иллюстратив сурат