Иссиқкўлда Қозоғистон фуқароси қайиқ уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

100

Иссиқкўл вилояти ИИБ хабарига кўра, 15 июль куни 42 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган. Милиция маълумотларига кўра, тахминан соат 18:25 да уни Қора-Ой қишлоғидаги дам олиш марказларидан бирининг соҳилида сув қайиғи уриб юборган.

16 июль куни эркак олган жароҳатлари туфайли реанимацияда вафот этган. Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Воқеа юзасидан «Эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш» ва «Темир йўл, ҳаво ёки сув транспортида ҳаракат ва фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Милиция қайиқ ҳайдовчиси ва сув транспорти эгасининг шахсини аниқлади. Уларнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.