11 журналистнинг иши: Экспертнинг таъкидлашича, «озодлик учун курашиш» иборасида оммавий тартибсизликларга чақириқлар мавжуд

116

Бугун Бишкекнинг Ленин туман судида 11 нафар журналистга нисбатан ишни кўриб чиқиш давом этди. Унда экспертлар сўроқ қилинди.

«Азаттиқ»нинг хабар беришича, судда Адлия вазирлиги қошидаги Суд-экспертиза хизматининг эксперти Нурлан Сакпаев Temirov Live ва «Айт, айт десе» каналларида чиқарилган «30 йилдан бери ўз лавозимларида ўтирган амалдорларга менда зиғирча ҳам ҳурмат йўқ» ва «озодлик учун курашмоқ» каби ибораларда оммавий тартибсизликларга чақириқлар мавжудлигини айтган.

Шунингдек, эксперт мамлакат раҳбариятига нисбатан салбий фикрлар оғзаки ҳақорат ҳисобланишини таъкидлади. Сакпаевнинг сўзларига кўра, экспертлар 16 та видеони ўрганиб чиқиб, улардан фақат биттасида оммавий тартибсизликларга чақириқларнинг белгилари топилган.

Ўз навбатида журналистларнинг адвокатлари экспертларнинг хулосаларига қўшилмасликларини билдирдилар. Улар «озодлик учун курашмоқ» ибораси «Манас» достонида ҳам учрайди ва у оммавий тартибсизликларга чақириқ эмас, деб таъкидладилар.

Temirov Live’нинг11 нафар амалдаги ва собиқ ходими 16 январда ҳибсга олинган эди. Уларнинг тўққиз нафарига  «тартибсизликларга чақирганлик» айби қўйилган, лойиҳа раҳбари Маҳабат Тажибек қизи ва журналист Актилек Капаровга эса бу чақириқларни  «уюштирганлик» айби қўйилган. Ишнинг барча иштирокчилари уларга қўйилган айбловларга рози эмаслар.