Сел оқизиб кетган оила Россиядан қизининг тўйини ўтказиш учун келган

243

«Клооп»нинг мухбирлари қизлари билан бирга оқиб кетган аёлнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Улар оила кўпдан бери Россияда юриб, катта қизининг тўйини ўтказиш учун яқиндагина келганини билдиришди.

Яқинларининг айтишича, онаси ва сингиллари билан оқиб кетган 19 ёшдаги қизнинг тўйи август ойига белгиланган бўлган.

Фожиа бўлган куни отаси ва ўғли уйда қолиб, онаси уч қизини олиб қариндошлари билан дам олишга кетган.

Сел улар ўтирган «Мўл-Булоқ» дам олиш жойини қоплаб, 44 ёшли аёлни ва унинг 6,10 ва 19 ёшдаги қизларини оқизиб кетган.

14 июлнинг тунида 6 ёшли қизнинг жасади Ўзбекистоннинг ҳудудидан топилди. 15 июлда эса аёлнинг жасади Оқбура сойидан Ўшнинг Катта-Терак ҳудудида топилди.

Оиладан ташқари сел яна бир аёлни оқизиб кетган. Ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда.

Сурат: Kloop