Сел оқизиб кетган яна икки қизнинг жасади топилди

153

Сел оқизиб кетган 19 ва 10 ёшдаги опа-сингилнинг жасади топилди. Бу ҳақда ФҲВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, улар тахминан14:30 да Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрининг Шахронсой сойидан топилган. Уларнинг жасади Андижон шаҳрининг ўликхонасига етказилди.

Аввалроқ қизларнинг 6 ёшдаги синлисининг жасади ҳам мазкур сувдан топилган. 44 ёшдаги опасининг жасади эса Оқбура сойидан Ўшнинг Катта-Терак ҳудудидан топилган.

Ҳозирда яна бир аёлнинг жасади қидирилмоқда.